Банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари катта пулни талон-торож қилишда айбланмоқда
Китоб туманида банк бошқарувчисининг собиқ ўринбосари кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бу жиноят фош бўлди.
Унда фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги «С.Т.» деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter