Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамоқхонада топилган пуллар синоати

Қамоқхонада топилган пуллар синоати

Ральф Уолдо Эмерсон шундай деган эди: «Ғайрат, завқ-шавққа эга бўлмасдан туриб, ҳеч қандай улуғвор ишни амалга ошириб бўлмайди».

Мормонларнинг Солт Лейк Ситидаги улкан ибодатхонасига таклиф этилган воиз қирқ беш дақиқа давомида маъруза қилиши ҳақида эълон берилди. Кейин у икки соатдан кўп вақт сўзлади. Маърузасини тугатганида, ўн минглаб эркак ва аёл ўрнидан туриб, ўн беш дақиқа давомида уни олқишлади.

Бундай муносабатни вужудга келтириш учун нотиқ нималарни билиши керак? Воизнинг нутқи мазмуни ҳам, шунингдек, кўриниши ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас эди. Одамлар унинг завқ-шавқига маҳлиё бўлиб қолгандилар. Кўп ўтмай маърузасини унутиб ҳам юбордилар.

Луис Виктор Айтинж Аризона штатидаги қамоқда умр бўйи тутқинликни бошидан кечирди. Унинг на дўсти, на адвокати, на пули бор эди. Аммо Айтижда завқ-шавқ бор эди. У ана шу фазилатидан самарали фойдаланди, бу эса озодликни ҳадя этди.

Айтинж «Ремингтон» фирмасига мурожаат қилиб, ёзув машинкасини кредитга сотишни илтимос қилди. Компания яхши ишга қўл урди: унга ёзув машинкасини совға қилди.

Шундан сўнг Айтинж турли фирмаларга хат ёзиб, маҳсулотларнинг қисқача баёнини юборишни сўради. Бу маълумотларни эса машинкада кўчириб, ўзларига қайтариб юбора бошлади. Унинг «котибалик» сифатидаги иши шу даражада самарали бўлдики, кўп ўтмай анча-мунча пул тўплашга муваффақ бўлди. Шу билан бирга адвокат ёллаш учун ихтиёрий равишда хайрия маблағлари ҳам йиғди.

Айтинжнинг иши аъло даражадаги сифати билан ажралиб тургани боис Нью-Йоркдаги йирик реклама агентининг диққатини ўзига тортди. Унинг адвокати ёрдамида эса оқланиб чиқишга ҳаракат қилди. Қамоқхона дарвозасида Айтинжни агентлик бошлиғи шундай сўзлар билан қутлади: «Айтинж, сизнинг ғайрат-шижоатингиз бу қамоқхонанинг темир қафасларидан кўра мустаҳкамроқ чиқди».

Агентликда эса уни аллақачондан бери иш кутиб турар эди.

Дунёдаги энг юқумли нарса, бу ─ завқ-шавқдир, деган энг кўҳна ҳақиқатни такрорлашни ҳеч қачон канда қилманг. Бу асло зарар келтирмайди. У ўзига хос радиотўлқинларга ўхшайди, яъни сиз қувватингизни бошқаларга берасиз. У мантиқдан ҳам, ақл ва ваъзхонликдан ҳам кучлироқ таъсир қилади, Агар сиз ғояларингизни тарқатишни истасангиз ёки бошқаларни ўз нуқтаи назарингизга мойил этмоқчи бўлсангиз, бу ниҳоятда керак.

Муваффақиятли савдо агенти завқ-шавқни эгаллаши лозим бўлган энг маъқул фазилат деб ҳисоблайди. Шарти шуки, сиз самимий ва ўзига ишонган бўлишингиз керак. Агар биров билан кўришмоқчи бўлсангиз, у самимий ва мамнун эканингизни ҳис этсин.

Бу ўринда битта эҳтиёткорлик қилиш зарурати туғилади. Ҳеч нарса сохта мулозамат, завқ-шавқдай очиқ-ойдин аён бўлмайди. У ҳаддан зиёд куч-қувватга эга бўлса-да, хулқ-атворни ерга қориштиради, уни ҳар қандай киши пайқаши мумкин ва бундай одамга ҳеч ким ишонмайди.

Завқ-шавқингиз сизга улкан ютуқлар олиб келиши мумкин. Бунга Женинге Рендольф яққол мисол бўла олади. У Шимолий Виржиниядаги Салем коллежини битиргач, сиёсат билан машғул бўлди. Улкан сайловолди кампаниясини олиб бориб, тажрибали рақиблари устидан ғалаба қозонди ва конгрессга сайланди. Ўзининг сайловчилари орасида ҳам катта муваффақият қозонди. Президент Франклин Д.Рузвельт уни уруш даврида амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш бўйича Оқ Уйдаги махсус комиссия бошлиғи этиб тайинлади.

Сиёсатчиларнинг шахсан машҳурликлари даражасини аниқлаш бўйича вашингтонлик бир гуруҳ профессорлар ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра, Рузвельт ва Рендольф бир овоздан ҳукумат таркибидаги энг мафтункор шахслар деб эътироф этилган. Қизиғи, худди шу модда бўйича Рендольф, ҳатто президентдан ўзиб ҳам кетди. У ўзининг чек-чегарасиз завқ-шавқини истифода этган ҳолда бошқаларга таъсир этиш қобилиятига ҳам эга эди. Рендольф Конгрессда ўн тўрт йил ишлади, шундан сўнг шахсий саноат фирмасига ўтиб ишлади, бунда кўп сонли таклифларни ҳисобга олди, албатта.

Ўша пайтда у касодга учраган «Capital Airline’s» компанияси президентининг ёрдамчиси бўлди. Икки йил мобайнида ўзининг мислсиз куч-ғайратидан фойдаланиб, компанияни мамлакатдаги энг катта даромад келтирувчи авиайўналишга айлантиришга муваффақ бўлди.

«Capital Airline’s» компанияси президенти Рендольфнинг мафтун этувчи фазилати ҳақида гапириб, шундай деди: «У ўзининг маошига нисбатан ҳаддан зиёд кўп иш қилди. Ҳатто фирманинг бошқа ходимларини илҳомлантириб, айнан завқ-шавқи туфайли янада кўпроқ ишни бажарди».

Ҳеч ким онадан завқ-шавқ билан туғилмайди. Бу фазилат йиллар давомида ўзлаштирилади ва сиз ҳам унга эга бўлишингиз мумкин. Ёдингизда бўлсин, одамлар билан биринчи бор гаплашаётганингизда, аслида уларга нимадир сотишга ҳаракат қиласиз. Бу кундалик муносабатлардан ташқари, ҳамма учун одатий иш, албатта. Сиз ғояларингиз, маҳсулотингиз, хизматларингиз қийматига, энг аввало, ўзингизни ишонтиринг. Товар ёки хизматингизни тақдим этар экансиз, уларга нисбатан танқидий баҳо беринг, шу тариқа ўзингизни ҳам танқидий баҳолаган бўласиз. Сиз нимаики сотманг, аввал камчиликларини ўрганиб, уларни дарҳол бартараф этинг. Маҳсулотингиз сифати ва ғоянгиз улуғворлигига ишончингиз комил бўлсин.

Худди шундай ишонч туйғуси билан қуролланиб, ўзингизда тажрибадан ўтиб синалган одат ва кучли тафаккурни ишлаб чиқинг. Ана шунда ғайрат-шижоат, завқ-шавқ ўзингизда ҳам юзага келаётганини илғайсиз. Самимийлик эса унинг бошқаларга тарқалишига ёрдам беради.

(Наполеон Хилл китобидан)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг