Путин рубл курсининг кескин тушиб кетаётганини изоҳлади
Россия президенти Владимир Путин сўнгги вақтларда долларга нисбатан кескин арзонлаб бораётган рубл курси масаласида тўхталди.
Рубл курси билан боғлиқ вазият назорат остида, ваҳима қилишга асос йўқ, деди Владимир Путин.
Унинг сўзларига кўра, рубль курсининг ўзгариши кўплаб омиллар, жумладан, бюджет тўловлари ва нефть нархи билан боғлиқ. Россия банкининг 8,5 фоизлик инфляция маълумотлари ҳақиқий, деди Владимир Путин. Унинг таъкидлашича, асосий ставкани оширишдан ташқари, инфляцияни секинлаштириш воситалари мавжуд, аммо якуний қарор Марказий банк томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 1 АҚШ доллари 110 Россия рублигача миқдорда баҳоланмоқда. Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонгач, дунё бўйлаб доллар курси мустаҳкамлана бошлади.
28 ноябрдан бошлаб Россия Марказий банки евронинг расмий курсини 113 рублга, доллар курсини эса 108 рублга оширди. Бундан ҳолат 2022 йил 17 мартдан буён кузатилмаган. Россия Марказий банки Молия вазирлигининг бюджет қоидасини амалга ошириш билан боғлиқ мунтазам операцияларини акс эттириш доирасида йил охиригача ички валюта бозоридан чет эл валютасини харид қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter