Президент танқид қилган собиқ ҳоким қамоққа олинди
Бухоро вилояти, Когон тумани собиқ ҳокими фаолияти давомида давлатга 2,5 миллиард сўм миқдорда етказган зарари учун қамоққа олинди.
Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартибот идораси ходимига таяниб, «Xabar.uz» мухбири маълум қилмоқда.
Билдирилишича, давлат маблағларининг ўринли сарфланишини ўрганиш давомида Когон тумани собиқ ҳокими фаолият олиб борган даврида унинг 2,5 миллиард сўм маблағларни ўзлаштиргани аниқланган.
Ҳолат бўйича айбланаётган собиқ туман ҳокими 2020 йилнинг февраль ойида Когон туман ҳокими вазифасидан олиниб, вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Собиқ туман ҳокими 2021 йилнинг февраль ойида Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон президентига қуруқ ҳисобот берган. Президент қуруқ ҳисобот билан чекланган ушбу мансабдорга камроқ гапириб, кўпроқ ишлашни маслаҳат берган эди. «Мен сиз билан биринчи марта гаплашяпман. Камроқ гапиринг, менга қилган ишларингизни... Баландпарвоз гаплар менга ёқмайди», – деган эди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг собиқ туман ҳокими ўз аризасига биноан ишдан бўшатилган ва бошқа вазифага ўтказилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter