Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирилган янги ҳолат аниқланмади
Бугун, 20 март эрталаб 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган янги ҳолатлар аниқланмади. Бу ҳақда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
Шундай қилиб, коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони ўзгаришсиз (23 нафар) қолди.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб 15 март куни Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганди. Сўнг, 16 март куни яна 5 кишида инфекция қайд этилди. 17 мартда дастлаб икки кишида, сўнг яна бир фуқарода, 18 март куни аввал икки кишида, сўнг яна икки шахсда, 19 мартда эса дастлаб икки кишида, шу куни яна беш нафар фуқарода коронавирус аниқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter