Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳар йили қўшимча 61 минг тонна пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда ҳар йили қўшимча 61 минг тонна пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «Шўртан» нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш» бўйича қиймати 49 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «КМПО», «НИПИ НГ ПЕТОН», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг «Endress+Hauser» ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналар импорт асосида харид қилинади.

Ускуналар бўйича тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб ҳозирда сиқув компрессори станциясининг бир нечта алмашувчи ички қисмлари, ЗРА ва КИПиА ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари, сепараторлар, лаборатория жиҳозлари каби ускуналар олиб келинган.

«Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ бош пудратчи сифатида қурилиш ишларини амалга оширмоқда ва жорий йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар якунланиши маълум қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг