Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам 13-ўринни эгаллашди

Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам 13-ўринни эгаллашди

28 августдан 8 сентябрга қадар Париж шаҳри мезбонлигида ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунланди.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида дунёнинг 182 давлатидан жами 4400 нафар атлетлар 549 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медаль билан Париж-2024 Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, аввалроқ бўлиб ўтган Париж Олимпиадасида делегациямиз 13-поғонадан жой олишган эди.

Ўзбекистон Париж-2024 паралимпия ўйинларида Осиё давлатлари орасиди Хитой ва Япониядан кейин учинчи, МДҲ мамлакатлари орасида Украинадан кейин иккинчи, туркий ҳамда мусулмон давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллади. 

Навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг