Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчиси Малайзия подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Малайзия подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: Дунё АА.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев бугун Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Дунё агентлиги хабар берди. 

«Истана Негара» саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг кечган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон Президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини билдирди. Ўзбекистон халқига файзу барака, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Малайзияда Ўзбeкистон ишончли қардош давлат сифатида кўрилиши ҳамда республика билан бугунги илиқ ва дўстона муносабатлар юксак қадрланиши билдирилди.

Икки мамлакатни тарихий ришталар, муштарак дин, маънавий қадриятлар боғлаб туриши таъкидланди. Сўнгги йилларда олий ва юқори даражадаги мулоқот жадаллашиб бораётгани ижобий баҳоланди. Келгусида икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда янада кенгайишига умид билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромидин Гадоев 30 ноябрь куни Куала-Лумпурга ташриф буюрди. Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг