Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОПEК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни оширади

ОПEК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни оширади

Фото: Shutterstock

ОПEК+ мамлакатларининг саккизтаси нефт қазиб олишни кунига 411 минг баррелга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда ташкилот сайтида баёнот берилди.

«Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, БАА, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Ўмон жаҳон бозори шароитлари ва истиқболларини кўриб чиқиш учун 31 май куни виртуал форматда учрашди», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, ушбу қарор жаҳон иқтисодиёти бўйича барқарор прогноз, нефт бозоридаги соғлом омиллар фонида қабул қилинди. Қолаверса, жаҳонда қазиб олинаётган ёқилғининг тижорат захиралари даражаси пастлиги ҳам қарорни қабул қилишда рол ўйнаган.

ОПEК+ хабарига кўра, саккиз мамлакат жорий йилнинг июл ойида кунлик қазиб олишни июн ойидаги меъёрга нисбатан 411 минг баррелга оширади. Маълумотга кўра, бу уч ойлик ўсиш эквивалентидаги миқдор.

Босқичма-босқич оширишлар ўзгарувчан бозор шароитларига қараб тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Ҳужжатда қайд этилишича, бундай мослашувчанлик ОПEК+ гуруҳига нефт бозори барқарорлигини қўллаб-қувватлашни давом эттириш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг