Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти ойлик танаффусдан сўнг мактабларда ўқиш бошланди

Олти ойлик танаффусдан сўнг мактабларда ўқиш бошланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди.

Бугун, 6 ой деганда 7 сентябрь куни 324 мактаб ўқув даргоҳини соғинган ўқувчилар учун ўз эшикларини очди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг нафар ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг