Олимлар озон туйнугига оид қувончли хабарни эълон қилди
Коперник атмосфера мониторинги хизмати олимлари Ернинг озон қатлами тикланаётгани ҳақида хабар берди. Охирги кузатишлар шуни кўрсатдики, Жанубий қутб устидаги озон тешиги аввалги йилларга қараганда кичикроқ ҳажмни ташкил қилмоқда.
13 сентябрь ҳолатига кўра, туйнук майдони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,48 миллион км2 га кам бўлган. Олимларнинг огоҳлантиришича, бу ўзгариш асосан глобал об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Аммо кейинги 40 йил ичида озон қатлами тўлиқ тикланади, деб ишонишга асос бор.
Озон қатлами сайёрадаги ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у қуёшдан зарарли ултрабинафша нурланишни ўзлаштиради. 1985 йилда Британия Антарктика тадқиқоти Антарктида ҳудудида улкан тешик очилганлигини аниқлади. У ҳар йили баҳор яқинлашганда очилади ва улртабинафша нурларининг сиртга кириб боришига имкон беради.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, 2024 йилда тешикнинг шаклланиши одатдагидан анча секинроқ бўлган. У фақат сентябрда пайдо бўлган, илгари август ойининг ўрталарида пайдо бўлган. Прогнозларга кўра, декабр ойининг бошига келиб, тешик бутунлай ёпилади.
Олимларнинг таъкидлашича, озон тешигининг пайдо бўлишига вулқон отилишидан тортиб, иқлим ўзгаришигача кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Бироқ, асосийси, хлофторуглеродлар ёки хлорфторокарбонлардан - озонни бузувчи моддалардан фойдаланиш. Йигирманчи асрда улар аэрозол қутилари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш учун фаол ишлатилган, бу эса озон қатламининг йўқ қилинишига олиб келди. 1987 йилги Монреал протоколи бу моддалардан фойдаланишни тақиқлаган, аммо уларнинг таъсирининг оқибатлари узоқ йиллар давомида сезилади, деб хабар беради The Daily Mail.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter