Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниҳоят Тошкент ер усти метроси бекатларига номлар берилади

Ниҳоят Тошкент ер усти метроси бекатларига номлар берилади

Бугун, 29 ноябр куни Транспорт вазирлигида янги метро бекатларини номлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, йиғилишда номлар бўйича яхши таклифлар берилган.

«Ҳам тарихий номлар, ҳам бугунги топонимия инобатга олинди. Жимжимадор ёки сиёсий номлар танланмади. Тарихий шахслар ҳам яхши танланди. Лекин Убайдуллахон ўтмади», – деб ёзади блогер Элдор Асанов.

Маълум қилинишича, номлар тез орада эълон қилинади.

Муҳрим Аъзамхўжаев эса ишчи гуруҳ таклиф этаётган номлар жамоатчилик муҳокамасидан сўнг тасдиқланишини айтмоқда.  

«Бугунги йиғилишда жами 19 та (аллақачон ишга тушган ва қурилиши давом этаётган) бекатга номлар (баъзи бекатлар бўйича бир неча вариант бор) танланган», – деб ёзади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг