Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаради

Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаради

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Мисрнинг «Найл Шугар» компанияси мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди.

«Дунё» АА маълумотига кўра, бўлиб ўтган музокаралар чоғида Миср компанияси томонидан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама  қилинди.

Томонлар мазкур истиқболли лойиҳа юзасидан инвестиция шартномасини имзолаш мақсадида ушбу ҳужжат матни, унда кўрсатиладиган муҳим бандлар ва келишувлар бўйича фикр алмашдилар.

Шартнома лойиҳасини тегишли мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан ўрганиб чиқиш ва ягона келишувга эришиш мақсадида яқин кунларда қўшимча онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг