Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ 3 йилдан бери қидирган қарздорини Ангрен тоғларидан топди

МИБ 3 йилдан бери қидирган қарздорини Ангрен тоғларидан топди

Қонуний никоҳда бўла туриб, 2021 йилдан бери бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаш мажбуриятидан қочиб,боласи таъминотидан бўйин товлаб юрган шахс ушланди.

МИБнинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг суд ижро варақасига асосан қарздор Н.К. дан, ундирувчи О.К. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган ва мажбуриятдан қочиб юрган.

Бюро ходимлари томонидан қўйилган қатъий талабларга қарамай қарздор 3 йил давомида муайян яшаш жойига келмай, беркиниб юрган.

2021 йилнинг октябрь ойида унга нисбатан қонуннинг тегишли моддасига асосан қидирув эълон қилинган. Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида жорий йилнинг 19 ноябрь куни қарздор Ангрендаги дала ҳовлиларидан бирида ушланган ва давлат ижрочисига топширилган.

Қидирувдаги қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 2021 йилдан 2024 йил ноябрь ойига қадар жами 63 млн 301,8 минг сўм ҳисобланган.

Унга нисбатан қонун талаблари асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, иш ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судига юборилган ва суднинг қарори асосида қарздор нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг