Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ҳовлисидан 9 ёшли қизалоқнинг жасади топилди. Иш прокуратура назоратида

Мактаб ҳовлисидан 9 ёшли қизалоқнинг жасади топилди. Иш прокуратура назоратида

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Даҳана» маҳалласида жойлашган 57-мактабнинг 3-синф ўқувчиси қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Денов тумани «Буюк ипак йўли» маҳалласида яшовчи М.Қ. (аёл) 2022 йил 27 сентябрь куни соат 17-25ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган вояга етмаган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб бориб, кейин уйига қайтиб келган вақтида вояга етмаган З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашганини кўриб, била туриб, уни ҳаёти хавф остида қолганлиги ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлигини англаган ҳолда унга ёрдам кўрсатмасдан, шу маҳаллада жойлашган Денов тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 15-мактабнинг ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетганлиги оқибатида вояга етмаган З.Қ. мактаб ҳовлисида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Денов тумани прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг