Кушербаев битирувчиларга давлат ишида ишламасликни маслаҳат берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мактаб битирувчиларига имкони борича давлат хизматида ишлмасликни маслаҳат берган.
«Мактаб битирувчиларига айтмоқчи бўлганим: имкон даражасида умрингизни, тирикчиликни давлат хизматчиси сифатида ўтказишга олиб келадиган касб танлашдан йироқ бўлишга интилинг, иложсиз қолсангизгина, давлат хизматида ишланг. Эркингизни, ички потенциалингизни рўёбга чиқаришга олиб келадиган ҳаёт йўлини танлашга куч топа олинг, бу йўлда ўзингизни чиниқтиринг», деб ёзган депутат.
Кушербаев ўз маслаҳатини батафсил очиқламаган, сабабларини келтирмаган. Унинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter