Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши самарали восита топилди

Коронавирусга қарши самарали восита топилди

Фото: «Unsplash»

Британиялик олимлар лама нанотаналаридан олинган препаратнинг COVID-19 га қарши самарадорлигини аниқладилар.

Aнглия жамоат соғлиқни сақлаш хизмати, Розалинд Франклин институти, Ливерпул ва Оксфорд университетлари олимлари ламага оқсилнинг ҳужайрага бирикиши ва кейинчалик кириб бориши учун масъул бўлган SARS-CoV- S-оқсилини юборишди. Натижада жониворда нанотаналар — одам антитаналарига ўхшаш кичикроқ, оддий оқсиллар аниқланган. Олимлар ламанинг қон намуналаридан тўртта нанотанани ажратиб олишди, улар кейинчалик ҳужайра етиштирилиши орқали кўпайтирилди.

Шундан сўнг, нанотаналар SARS-CoV-2да янада самарали бирикиши учун ҳар бирида учтадан «занжирлар» — тримерларда тўпланди. Ҳужайра етиштирилишида ўтказилган тестлар шуни кўрсатдики, улар «альфа» ва «бета» вариантларини ўз ичига олган ҳолда, уни муваффақиятли нейтраллаштиради. Кейин тримерлар олдиндан коронавирус билан касалланган Сурия оғмахонларига юборилди. Препарат COVID-19 жараёнини сезиларли даражада осонлаштирди — ҳайвонлар назорат гуруҳига қараганда анча оз вазн йўқотдилар. Вирусли юклама — ўпка ва нафас йўлларида SARS-CoV-2 зарралари сони ҳам етти кун ичида сезиларли даражада камайган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, нанотаналарни ишлаб чиқариш одам антитаналарига қараганда анча осон. Бундан ташқари, одам антитаналаридан фарқли ўлароқ, уларни томизгич орқали эмас, балки ингалятор ва бурун спрейи ёрдамида юбориш мумкин. Бу нанотаналарни нафас йўлларида инфекция жойига тўғридан-тўғри етказиб бериш имконини беради. Бундан ташқари, улар учун паст ҳароратларда махсус сақлаш ва ташиш тизимлари каби «совуқ занжир» талаб этилмайди.

Ҳозирги вақтда тадқиқот гуруҳи одамларда нанотанаага асосланган дори-дармонларни клиник синовлардан ўтказиш учун маблағ йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг