Компьютер ўйинига пули етмаган ўсмир қинғир ишга қўл урди
2021-йил 21-март куни вояга етмаган 2005 йил туғилган, Тошкент вилояти Тошкент туманнинг Келес шаҳрида яшовчи К.Ш. Келес шаҳрида жойлашган компьютер ўйинлари хонасида компютер ўйнаб ўтириб, ўйнаш учун пули тугаб қолди.
Унга яна ўйин ўйнаш учун 10.000 минг сўм пул керак бўлди. Шунда у ўйлаб ўтирмасдан тўғри ўйин хонадан чиқиб, темир йўл рельслари ёнига бориб шу ерга ўрнатилган бир дона «УПМ24-4» русумли умумий нархи 1460960.00 сўм бўлган кабель муфталарини боғлаб турувчи қурилма қутини ердан суғуриб олди ва олиб кетмоқчи бўлди.
Лекин қутини ичидаги симлар унга халақит қилди. Симларни кесиб ташлаш ниятида шу яқин орада яшовчи таниши 2004 йил туғилган У.К.дан ёрдам сўради. Икки таниш қўлларида болта билан темир йўл устига чиқиб «УПМ-4» русумли қутини ва «УКМ 12-4» умумий нархи 624565.00 сўм бўлган бошқа бир қутини бузиб олишди ҳамда шу яқин орадаги иккиламчи қора металлларни қабул қилиб олиш пунктига боришди. Пункт қоровули ушбу қурилмаларни 28 килограмм чиққанлигини ва нархи 41 минг сўм бўлиши пулини эса эртаси куни беришини айтди.
Ушбу ҳолат юзасидан «Келес» бекатида соҳавий хизмат ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбир натижасида болаларнинг қинғир ишлари ўз вақтида фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг қонуний вакилларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун Тошкент вилояти вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Тошкент тумани комиссиясига юборилди.
Энди вояга етмаганларни ота-оналари фарзандлари томонидан «Тошкент сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси» корхонасига етказилган 946886.32 сўм зарарни тўлаш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасидаги ҳуқуқбузарлик юзасидан жавоб бериши керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter