Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбойда 96 ёшли отахон ҳовлисида кўкнори эккани аниқланди

Жомбойда 96 ёшли отахон ҳовлисида кўкнори эккани аниқланди

19 май куни соат 11:20 да Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори - 2020» тадбири давомида, Жомбой туман Ғоровтепа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Ғ.Т.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилди ва томорқада экилган жами 122 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди. Ушбу 122 туп ўсимлик холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг