Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ Академиясига киритишни ваъда қилган аёл қўлга тушди

ИИВ Академиясига киритишни ваъда қилган аёл қўлга тушди

19 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИИВ ШХХБ ЖИЭД ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Унда 1980 й.т. М.Р исмли аёл муқаддам фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун жазо ўтаб келаётганлигига қарамасдан Юксалиш кўчасида фуқаро Ғ.Х.ни 5.000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан олдиндан келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун: юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг