Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди

Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-288З-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқланди:

  1. Бобожонов Пўлат Раззақович — ички ишлар вазири
  2. Собиров Шухратжон Уринбаевич — ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
  3. Икрамов Азизбек Исраилович — ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари
  4. Хатамов Рустам Абдуганиевич — ички ишлар вазири ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи
  5. Лавозимига кўра — ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи
  6. Мирзарахимов Баходир Юлдашевич — ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари
  7. Кадиров Дониёр Бахтиёрович — ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари
  8. Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович — ички ишлар вазири ўринбосари
  9. Алматов Зокиржон Алматович — ички ишлар вазири маслаҳатчиси
  10. Мирзияев Мухтор Асрорович — ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи
  11. Норгитов Шухрат Иркинович — Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти бошлиғи

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимига юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг