ФВВ Жиззахда қулаб тушган кўпқаватли бино бўйича маълумот берди
Ҳодиса бугун, 10 январь куни соат 17:10 ларда Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган 6 қаватли уйлардан бири қулаб тушди.
Ҳодиса юз берган жойга зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришган. Ҳозирда ҳолат ўрганилмоқда.
Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастки 2 қавати нотураржой дўкон сифатида қурилаётган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter