Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

Фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

Фото:«Спутник»

«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ва ҳолат айбдорларига қаттиқроқ жазо тайинлаш таклиф этилган мурожаат матни қўйилди. 

«Жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин» дейилади мурожаат матнида.

Шунингдек, қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилиб, далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи марта содир этилса, жарима белгилаш, иккинчи марта содир этилса, 15 сутка маъмурий қамоқ, учинчи мартада 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш чораларини белгилашни таклиф қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра, фоҳишалик билан шуғуллиш энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг