Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ўқувчилар поезд устида селфи тушмоқчи бўлди: уларни 27 минг кучланишли ток урган

Фарғонада ўқувчилар поезд устида селфи тушмоқчи бўлди: уларни 27 минг кучланишли ток урган

Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган икки йигитни 27 минг вольтли ток урди.

Қайд этилишича, жорий йил 17 сентябрь куни Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг 2 нафар 10-синф ва 1 нафар 8-синф ўқувчилари поезд устига чиқиб селфи тушишни истаб қолади. Улар Учкўприк туманидаги «Қақир» темирйўл бекатига бориб, буғдой юкланадиган вагон устига чиқади ва оқибатда улардан икки нафарини юқори кучланишли электр токи уради.

Турли даражада тан жароҳатлари олган болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган. Улардан бири жонлантириш бўлимига ўтказилган, танасининг 65 фоиз куйгани айтилмоқда. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг оёқ сон суяги синиши ташхиси билан ёрдам кўрсатилган ва яшаш жойига даволанишга ўтказилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ўқувчилар темирйўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган ҳудудга кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг