Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди юридик шахслар ҳам «UNG Petro»да ёқилғи қуйиши мумкин

Энди юридик шахслар ҳам «UNG Petro»да ёқилғи қуйиши мумкин

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG» миллий бренди остида нефт ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи ёқилғи қўйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи «UNG Petro» корхонаси 2020 йил 21 май кунидан эътиборан юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатишни бошламоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Барча юридик шахслар корхона билан шартнома имзолашлари, тўловни пул ўтказиш йўли билан амалга оширишлари ҳамда тегишли пластик карточкалари орқали ёқилғи қўйиш станциялари хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Шартнома тузиш, хизмат кўрсатиш шартлари, ёқилғи қўйиш станцияларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ маълумотларни +998 90 008-68-88 телефон рақами ва телеграмдаги @UNG_Petro_Bot орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг