Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ «Николай» тангаларини сотаётган шахсларни қўлга олди

ДХХ «Николай» тангаларини сотаётган шахсларни қўлга олди

ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идораларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 й.т. А.Х. 100 дона олтин тангаларни Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. Э.С.га 67 минг АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин тангалар ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 гр. бўлган 5 ва 10 рубль кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.

Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн. сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида «Николай» тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий, моддий қимматликларни Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятига олиб бориб, сотишни режалаштирган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг