Дунёдаги энг бой ҳайвоннинг 500 млн доллари бор
Instagram таҳлилчилари энг бой уй ҳайвонларининг рўйхатини тузишди. Бу ҳайвонларнинг ижтимоий тармоқдаги битта пости фалон пул...
Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтга қарашли Оливия Бенсон лақабли мушук энг бой ҳайвонлар рўйхатида учинчи ўринда (97 млн доллар), деб ёзди All About Cats.
Ижтимоий тармоқларда машҳур Нала лақабли мушук — 100 млн долларли миллионер (иккинчи ўрин).
Бироқ ҳеч қайси мушук немис овчаркасининг олдида ип эшолмайди. Гюнтер VI лақабли бу ит Италиянинг Gunther Corporation медиакомпаниясига қарашли бўлиб, 500 миллион доллар пули бор экан. Ва ҳақли равишда энг бой ҳайвонлар рейтингини бошқармоқда.
Оливия Бенсондан кейинги ўринларни америкалик таниқли телебошловчи Опра Уинфрининг итлари эгаллаган: Сэди, Санни, Лорен, Лейла ва Люк.
Энг бой уй ҳайвонлари рўйхатида, қолаверса, марҳум модельер Карл Лагерфелднинг мушуги (13 млн доллар), марҳум актриса Бетти Уайтнинг Понтиак лақабли ити (5 млн доллар)ни учратамиз.
Тейлор Свифтнинг яна бир мушуги бор: лақаби — Бенжамин Баттон (Брэд Питтнинг машҳур қаҳрамони номига қўйилган), бироқ у миллинерлар рўйхатига илинмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter