Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарада фуқаронинг «Айфон операцияси» барбод бўлди

Чегарада фуқаронинг «Айфон операцияси» барбод бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Навоий» чегара божхона постида ўтказилган назорат тадбирлари давомида қиймати 305 миллион сўмдан зиёд бўлган замонавий смартфонларни ноқонуний равишда мамлакатга олиб киришга уриниш аниқланди.

Пиёда равишда кириб келган фуқаронинг ҳатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо бўлганлиги сабабли «Body Scanner» қурилмаси орқали кўрикдан ўтказилди. Шахсий кўрик давомида фуқаронинг танасига скотч билан ўраб яширилган, оғзаки сўровда ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 20 дона «iPhone 13 Pro» смартфонлари топилди.

Яна бир ҳолатда эса, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг қўл юклари божхона кўрикдан ўтказилганида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 дона смартфонлар борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг