Бухородаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бухородаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот бериб, ҳодиса қурбонлари 2 нафарга етганини тасдиқлади.
«Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жорий йил 19 март куни вафот этган», – дейилади хабарда.
Идора, ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу ҳодисада автобус ҳайдовчисинг ҳам вафот этгани ҳақидаги хабарларга муносабат бидирган. Унга кўра, ҳайдовчининг шифохонада вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз.
Автобус ҳайдовчиси айни пайтда тан жароҳати билан Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий муолажалар олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 март куни «Xabar.uz» ўз манбасига таяниб, иккинчи қурбоннинг Когон туманидаги 5-мактаб 9-синф ўқувчиси М.Р. (қиз бола) экани ҳақидаги қайғули хабарни улашган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter