Бундай фожиа мамлакат тарихида ҳеч қачон бўлмаганди
Бразилия Олий суди коронавирус қурбонлари учун уч кунлик мотамни эълон қилди. Бу ҳақда суднинг сайтдаги баёнотида хабар берилган.
«Бундай фожиа юртимиз тарихида ҳеч қачон бўлмаганди. Исми, касби, лойиҳаси ва орзулари бўлган 100 минг киши. Жаҳонда ва бошқа одамларнинг ҳаётида из қолдирган 100 мингта умр. Энди ота-оналари билан бирга бўлолмайдиган ўғил ва қизлар. Ушбу якшанба ҳеч нимани нишонламайдиган ота-оналар», — деб ёзади Олий федерал суди ва Адлия миллий кенгаши раиси Диас Тоффоли.
9 август куни коронавирус қурбонлари сони 100 минглик кўрсаткичдан ошиб, 100 477 нафарни ташкил этди. Ўтган бир кеча-кундузда 905 киши ҳаётдан кўз юмди. Пандемия бошлангандан буён ушбу Лотин Америкаси мамлакатида касалланганлар сони 3 миллион бемордан ошиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter