Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БАРАКА МАРКЕТ! Озиқ-овқат дўконларининг янги тармоғи ҳақида нималар биламиз?

БАРАКА МАРКЕТ! Озиқ-овқат дўконларининг янги тармоғи ҳақида нималар биламиз?

Фото: БАРАКА МАРКЕТ

Бугунги кунда БАРАКА МАРКЕТнинг 30 та «қуёшли дўкони» бор. Бу дўконлар тармоғи ўзининг ёрқинлиги билан барчани қувонтирмоқда ва Тошкентнинг барча туманларига ажойиб кайфият бағишламоқда.

БАРАКА МАРКЕТ мижозлар учун ишлайди! Пойтахт аҳолиси асосан нима сотиб олаётгани ва расталарда яна нималар бўлиши лозимлигини аниқлаш мақсадида харидорлар ўртасида қисқа сўровнома ўтказилди. Ва, албатта, хизмат ҳақида мижозлар фикри ва такомиллаштириш бўйича таклифларни билиш учун ҳам бу ишга қўл урилди.


Энг қизиқарли фикрлар эса ушбу материалда жамланган:

Зухра, 43 ёшда, уй бекаси
Янги дўкон ҳақида ижтимоий тармоқдан билиб олдим ва турмуш ўртоғим билан биргаликда уни бориб кўришга қарор қилдим. Менга жуда ёқди — озода, ёруғ ва ёрқин. Дўкон тартибли, барча санитария меъёрларига риоя қилинган ва керакли маҳсулотни топиш осон. Яхши ассортимент, барчаси бир жойда. Менинг фикримча, энди уйда маҳсулотларни тўплаб, захиралашга ҳожат йўқ. Ҳаммасини БАРАКА МАРКЕТдан кундалик харид қилса бўлади. Агар бизнинг ҳудудимиз – Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 да ҳам дўконларингизни очсангиз, жуда хурсанд бўламиз.


Лайло, 35 ёш, шахсий тадбиркор
Уйим яқинидаги дўконлардан янги мева ва сабзавотларни топиш мен учун доим муаммо бўлган. Қачон бормай, доим бир хил жавоб беришади – эртага ҳаммасини олиб келамиз, тугаб қолди.
Бугун БАРАКА МАРКЕТга кирдим. Янги маҳсулотлар (фреш) бўлимидаги товарлар жуда сифатли. Мени ассортимент ҳайрон қолдирди, бу ердан ҳатто авокадо сотиб олдим. Одатда бунинг учун шаҳар марказига борардим.


Марина, 26 ёшда, ёш она
Уйим ёнида бундай дўкон очилгани ва энг муҳими, унинг соат 23.00 гача очиқ экани ажойиб. Бу жуда қулай. Чунки турмуш ўртоғим ишдан кеч келади ва уйга озиқ-овқат олиш кечикарди. Бу ерда ҳамма керакли нарсани битта жойдан сотиб олиш мумкин ва нархлар ҳам юқори эмас. Мен учун она сифатида янги сифатли мева ва сут маҳсулотлари жуда муҳимдир. Дўкон очилгани жуда яхши бўлди. Анчадан бери топилмаётган нон турини БАРАКА МАРКЕТда сотиб олдим. Янги йил учун маҳсулотларни ҳам ҳеч қаерга бормасдан, шу ердан ҳарид қилдик.


Баҳодир, 38 ёшда, бухгалтер
Сизда яхши ассортимент мавжуд, уй учун ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин. Аммо, шу билан бирга, мен бу ерда янги, тоза балиқлар ҳам сотилишини таклиф қилган бўлар эдим. Мен ҳафтада бир марта оилам учун судак балиғини пиширишни яхши кўраман. Уни сотиб олиш учун қаергадир, узоққа боришга эса вақт йўқ.

Анжела, 29 ёшда, журналист
Дўконлар яхши, озода, замонавий, кўплаб маҳаллий маҳсулотлар бор. Лекин мен бу ерга келиб янги нарса топаман, деб ўйлагандим. Агар кўпроқ импорт маҳсулотлари олиб келсангиз, жуда яхши бўлар эди. Узоқ вақт Москвада яшаганман ва у ерда сут ҳамда пишлоқ маҳсулотларининг тури кўплигига ўрганиб қолганман. Шу каби ассортиментни бу ерда ҳам кўришни истардим.


Темур, 49 ёшда, такси ҳайдовчиси
Мен ўтиб кетаётиб, йўл юзидаги ёрқин тўқ сариқ баннерли ёзувни кўрдим. Буни сезмасликнинг иложи йўқ ва янги дўконга кириб кўришга қарор қилдим. Очиғи, жуда ҳайрон қолдим — озода ва ёруғ дўкон.

Мева-сабзавот, гўшт ва макарон маҳсулотлари кенг ассортиментда бор. Айниқса меҳрибон ва эътиборли ходимлар ёдимда қолди – бир хизматчи кекса аёлга озиқ-овқатларини кўтаришиб, ёрдам берганини кўрдим.

Уйга кўп маҳсулотлар сотиб олишга қарор қилдим, чунки нархлар менга ёқди. Нукус шаҳрида ҳам бу каби савдо дўконлари очишингизни истар эдик.

Сўров давомида маълум бўлишича, ҳар бир маҳаллада БАРАКА МАРКЕТ дўконларини кутишмоқда. Эслатиб ўтамиз, декабр ва январ ойларида пойтахт туманларида 50 та савдо жойлари очилади. 2021 йилда сиз БАРАКА МАРКЕТ қуёшли дўконларини нафақат Тошкентда, балки республиканинг бошқа ҳудудларидан топишингиз мумкин.

Аллақачон очилган дўконларнинг жойлашган манзилларини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://barakamarket.uz/magazini

15 январь куни эса соат 10.00 ва 11.00 да яна иккита савдо нуқтаси очилади:

1. Юнусобод тумани, 8-уй
2. Яккасарой тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй.

Янгиликларни кузатиб боринг, байрамона очилишларга ташриф буюринг ва ижтимоий тармоқларда ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг. Энг фаол обуначиларимиз учун БАРАКА МАРКЕТ эсдалик совғалари ва мукофотлар тайёрлаб қўйган.

Веб-сайтbarakamarket.uz
Facebookfb.com/barakamarket.uz
Instagram: @barakamarket.uz
Telegramt.me/barakamarket_uz
Телефон: (+998) 90−024−17−10

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг