Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aёл ўзининг дафн маросимидан сўнг қариялар уйига қайтиб борди

Aёл ўзининг дафн маросимидан сўнг қариялар уйига қайтиб борди

Фото: «Depositphotos / lev dolgachov»

Испания фуқароси ўзининг дафн маросимидан ўн кун ўтиб қариялар уйига қайтиб борди, дея хабар бермоқда «Euro Weekly».

Рогелия Бланко ва Консепсьон Ариас исмли икки аёлда коронавирус аниқлангач бир кунда қариялар уйидан Оренс шаҳар шифохонасига олиб кетилди.

Улардан бири 13 январь куни ҳаётдан кўз юмди. Бланконинг қариндошларига аёлнинг вафот этгани ҳақида хабар етказилди — дафн маросими эртасигаёқ ўтказилди. Коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар оиланинг марҳум билан яхшилаб хайрлашишига имкон бермади.

«Вафот этган» Бланко ўн кундан сўнг қариялар уйига қайтиб келди. Муассасада бўлган тумуш ўртоғи ҳам уни кўриб ҳайратдан қотиб қолди.

Аниқланишича, шифохонада бошқа аёл оламдан ўтган — шунчаки Бланко вафот этган Aриас билан битта хонада яшаган. Шифохонада уларнинг исмларини адаштириб қўйишган.

Қариялар уйи раҳбарияти бундай ҳолат такрорланмаслиги учун тегишли чора кўришга ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг