Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автопилотнинг хатоси учун ҳайдовчи жавоб беради

Автопилотнинг хатоси учун ҳайдовчи жавоб беради

Иллюстратив фото

АҚШда «Tesla» ҳайдовчиси автопилот содир этган йўл-транспорт ҳодисаси учун судга тортилди.

Тафсилот: Воқеа Лос-Анжелес (АҚШ) яқинида содир бўлган. «Tesla Model S» светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, йўлда кетаётган «Honda Civic» автомашинасига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Ҳайдовчига иккита айблов қўйилмоқда. Суд ишида нафақат Калифорния штати прокуратураси, шунингдек, АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий маъмурияти (NHTSA) ҳам қатнашяпти. Судга тақдим этилган материалларда «Tesla» автопилоти ёниқлиги факти акс эттирилмаган, NHTSA экспертлари эса автопилот ёниқлигини тасдиқлашган.

Хабарда айтилишича, автопилот ёниқ ҳолатида илгари ҳам инсон ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юз берган.

«NHTSA эслатиб ўтади, бугунги кунда сотувдаги транспорт воситаларидан биронтаси тўлиқ «ўзини бошқариш» ҳуқуқига эга эмас. Автопилот ёниқлигидан қатъи назар, ҳайдовчи ҳолатни доимий назоратда сақлаши ва кўзини йўлдан узмаслиги шарт. Штат қонунларига мувофиқ, ҳайдовчи автоматлашган тизимлар ёрдамида бошқаришнинг оқибатлари учун жавобгардир», — дейилади  NHTSA баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг