Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурбек Алимов

Оз нарсани қурбон қилган одам, оз нарсага эришади. Кўп нарсани хоҳлаган одам эса кўпроқ нарсадан воз кечиши кераклигини билади.

Адекват матбуот котиблари ҳақида

Адекват матбуот котиблари ҳақида

Отабек Эшмаматов — Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари

Кеча Кун.уз сайтида Бухоронинг Пешку туманидаги спорт мактабларининг бирида мажбурий меҳнатга жалб қилиниш бўйича бир мақола чиққан эди. Уни ўқиб асабим ўйнаб, пост ёзмоқчи эдим кечроқ. Аммо ҳайрон қоларли ери шундаки, ўша мақола чиққач, орадан бир соат ўтиб Спорт вазирлиги масалани жойида ўрганиб, муаммони ҳал қилиб ўзини сайтида бу ҳақида ёзиб чиқишга ҳам улгурибди.

Мен билмайман бу вазирликда матбуот котиби ким (Отабек Эшмаматов — таҳририят изоҳи), аммо уни оқлайман ва дуо қиламан. Жуда тез фурсатда масалани ўрганиб чиқиб, ходимлари томонидан қилинган айбни тан олиб, ОАВ билан яхши ҳамкорлик йўлга қўйилганини исботлашмоқда. Улар ҳам, масалан, кўплар каби игнор қилишса ёки Андижон ҳокимлиги матбуот котибига ўхшаб икки ойдан кейин жавоб ёзишса ҳозир ҳеч ким ажабланмас эди.

Муаммоси кўрсатилган ташкилотлар айбини тан олиб, муаммони очиқ ечмасдан, ўзини ўтдан чўққа уриб «опқочишлари» мен учун жуда кулгили ва ачинарли. Ўрнак олинглар спорт вазирлигидан шаффоф мулоқотни йўлга қўйишда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг