Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аброр Зоҳидов

Келажакка умид қилиш яхши, аммо айни дам ҳам гўзал эканлигига шукр қилиш унданда яхши.

Сергели муаммоси: танганинг учинчи томони

Сергели муаммоси: танганинг учинчи томони

Фото:«Xabar.uz»

Сергелидан уй олганларни тушунаман... Кечаги гап бугунга тўғри келмай қоляпти, банк+қурувчи қонун жиҳатдан ҳимояланиб олишган, уларга чора кўриш қийин.

Арзон уй-жойлар дея аталгувчи бошпанага эга бўлганлар олдин ойига тахминан (!) 800 минг – 1 млн тўлаш орқали 15 йилда бу уйларнинг қарзидан қутилиб кетишни мўлжаллаган бўлсалар, энди нарх ошиши туфайли ойига 1,1-1.2 млнгача тўлашларини айтиб норози бўлмоқдалар. Ҳақлар албатта...

Лекин мен яна бир тоифани ёдга олгим келди. Минг орзу-умидлар билан пойтахтга келган юртдошларимиз – вилоятликлар, пропискасизлар...

Аминманки улар сергелиликларга ҳавас билан қараб турибдилар ҳозир.

Оддий рақамларда тушунтираман: пойтахтда 150 долларга ижара уй топиш муаммо бўлиб қолган, бу эса салкам 1,3 млн сўм дегани. Уй харид қилиш, қисман тўлаб қутилиб кетиш учун эмас! Айнан ижаранинг ўзи, фақат ўзи. Ҳуқуқлар шохдаги қуш каби, ҳар дақиқада пир этиб учиб кетасан, яна 150 долларга уй излаб, кимларгадир сарғаясан. 50 йил яшасанг ҳам, 100 йил ҳақини тўласанг ҳам ижара уйнинг бир чети сеники бўлмайди... Сергелидаги уйнинг ойлик бир миллиони 5 йилдан кейин инфляция бахтидан арзимас суммага айланади, лекин 150 жонивор кун сайин қувват олиб, даромаднинг асосий қисмини ўпириб кетаверади.

Иккинчи марта қайтараман: Сергелидан уй олганларни тушунаман, яхши тушунаман. Аммо айни шу дақиқада жимгина кузатиб туришдан ўзга чораси бўлмаган яна бир юртдошим ҳақида ёзгим келиб қолди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг