Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфонларни «бузувчи» созламалар — иложи бўлса, уларга тегинманг!

Смартфонларни «бузувчи» созламалар — иложи бўлса, уларга тегинманг!

Фото: Android Central

Смартфон — оддий телефонга нисбатан анча мураккаб: функциялари кўплигини биламиз, аммо созламалари ҳам бутунлай бошқача тузилган. Айниқса, энг сўнгги русумдаги Android-қурилмаларнинг созламаларини ўзгартиришда ҳушёрлик талаб қилинади, акс ҳолда смартфон ишдан чиқиши мумкин. Қуйида «созлаш тавсия этилмайдиган» созламаларга тўхталамиз.

Завод созламаларига қайтиш

Бу функция оператив тизим ишини яхшилайди, хатоликларни тузатади, тизим иловаларини янгилайди. Бироқ смартфонингизда сақлаган барча маълумотларингизни ҳам қайта тиклаш имконисиз ўчириб юборади.

Ишлаб чиқарувчи режими ва root-ҳуқуқ бериш

Бу функция смартфонга янада «чуқурроқ» кириб боришни истаганлар учун — у билан смартфондаги кўплаб функцияларни қўлга киритасиз. Аммо бу ерда хатоликлар кечирилмайди: маълумотларни нотўғри киритиб қўйсангиз смартфон бузилиб қолиши мумкин, қолаверса, вируслар юқтириб олиш эҳтимоли бор. Яхшиси, ишлаб чиқарувчи режимини ёқманг! Бу профессионалллар учун.

SIM-карта созламалари

Бунда ҳам маълумотларни нотўғри киритиш ишкалга сабаб бўлади: алоқасиз қолишингиз мумкин. Одатда смартфонларда SIM-карта қўйилганда созламалар автоматик тарзда янгиланади. Сизга иш қолмайди.

Бошқа созламалар

Иловалар учун рухсатлар, сана ва вақт, махсус имкониятлар каби параметрларга ҳам тегмаган маъқул. Масалан, махсус имкониятлар — сизга «махсус» имконият бермайди, у имконияти чекланган инсонлар учун мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг