Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор яшил олма зарари ҳақида огоҳлантирди

Шифокор яшил олма зарари ҳақида огоҳлантирди

Фото: «Fotolia / fuzzbones»

Россиялик эндокринолог ва диетолог Татьяна Бочарова кимларга яшил олма ейиш мумкин эмаслигини маълум қилди, деб ёзади «РИA Новости».

Шифокор русларни яшил олма хавфи тўғрисида огоҳлантирди. Улар панкреатит ёки сафро йўллари дискинезияси билан оғриган, айниқса, ушбу касалликларнинг ўткир босқичидан қийналаётган кишиларга тақиқланади. Бундай ташхис қўйилганда ушбу меванинг ширинроқ навларини танлаш, уни тозалаб ёки тоблаб пишириб ейиш лозим.

Гастрит ёки ошқозон яра касаллигида Бочарова кунига бир дона яшил олма билан қаноат ҳосил қилишни маслаҳат берди.

«Яхшиси, уни оч қоринга эмас, балки асосий овқатдан бир соатдан кейин истеъмол қилган маъқул», — дея таъкидлади диетолог.

Мутахассиснинг таъкидлашича, олманинг нордон навлари тиш эмалига зарар етказади. Шу боис, ушбу мевани истеъмол қилгандан сўнг мутахассис оғиз бўшлиғини сув билан чайишни тавсия этади.

«Соғлом одам кунига иккитагача яшил олма истеъмол қилгани маъқул: акс ҳолда кислота шиллиқ қаватни безовта қилиши, нохуш таъсир қилганда эса иштаҳани кучайтириб юбориши мумкин», — деб хулоса қилди Бочарова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг