Қайси маҳсулотлар ақли заифликдан сақлашга ёрдам беради?
Дунёдаги кўпгина одамлар деменциядан қийналишади. Тўғри овқатланиш кексайган чоғда когнитив бузилишларнинг олдини олишга ёрдам берадиган омиллардан биридир. Ҳатто, пенсияга чиқишга ҳали узоқ бўлса ҳам, келгусида ақлий саломатликни сақлаб қолиш учун қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиб туринг.
Қора шоколад
Таркибида какао кўп бўлган ҳамда шакарсиз 2-3 бўлак қора шоколад мияни ёшартиришга ёрдам беради. Қора шоколад хотира ва ахборотни таҳлил қилиш учун жавоб берадиган мия соҳаси — гипокампусда қон айланишини кучайтиради.
Қаҳва
Тадқиқотларга кўра, қаҳва доначаларида Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи кимёвий моддалар мавжуд. Бироқ ичимликка ружу қўймаслик керак — тонгда бир финжон қаҳва кифоя.
Реза мевалар
Резаворлар антиоксидантларга бой бўлиб, мияни ёшартиришда қора шоколаддан қолишмайди. Бу ҳам янги узилган, ҳам музлатилган резаворларга хос.
Ёнғоқлар
Ёнғоқ ва уруғлар таркибида мия фаолиятига ўта ижобий таъсир кўрсатувчи омега-3, селен ва Е витамини мавжуд.
Чой
Навидан қатъи назар, чойларнинг бари катехинларга бой бўлиб, қон томирлар шикастланиши ва эркин радикаллар таъсирига қарши курашади.
Яшил сабзавотлар
Баргли кўкатлар таркибида шифобахш лютеин мавжуд бўлиб, у миянинг хотира ва маълумотни қайта ишлашга масъул бўлган қисмида кулранг моддалар кўпайишига ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter