Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис совуқ кунларда вирусларга қарши курашувчи мевани маълум қилди

Мутахассис совуқ кунларда вирусларга қарши курашувчи мевани маълум қилди

Фото: «Goodfon.ru»

Йилнинг совуқ мавсумида таомномага авокадони киритиш керак. Айнан шу мева вирусларга қарши курашишда организмга ёрдам беради. Бу ҳақда «Sputnik» радиосига берган интервьюсида соғлом овқатланиш ва ортомолекуляр тиббиёт бўйича мутахассис Марина Сергиенко маълум қилди.

Мутахассис куннинг биринчи ярмида авокадо истеъмол қилишни тавсия этади. Ушбу маҳсулот таркибида D, Е витаминлари ва ёғ кислоталари бисёр. Шу боис мавсумлар алмашадиган даврда организмга катта ёрдам беради.

Фақат авокадони харид қилаётганда қораймаган меваларни танлаш керак. Мевабандидаги чуқурчани текшириб кўринг: агар сарғиш-яшил бўлса, авокадони бемалол сотиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг