Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диабетдан огоҳлантирувчи тонгги аломатлар

Диабетдан огоҳлантирувчи тонгги аломатлар

Фото: «Medikforum.ru»

2-турдаги диабетга олиб келиши мумкин бўлган қондаги қанд миқдорининг юқори даражасини эрталабки бир қанча аломатларга қараб аниқлаш мумкин, деб хабар берди «Express».

Эндокринолог Ральф Aбрахам қандли диабет белгилари орасида, биринчи навбатда, доимий чанқоқ ҳисси ва тез-тез пешоб қисташига эътибор бериш кераклигини таъкидлаган. Шу боис одам уйғонган заҳоти оғиз ва томоқ қуришини сезса ва шошилинч ҳожатхонага боришга мажбур бўлса, у ҳолда қонда глюкоза даражасини текширишга тўғри келади. Ярим тунда чанқоқдан уйғониб кетишни ҳам эътиборсиз қолдириш яхшиликка олиб келмайди.

Борди-ю, бундай аломатлар кузатилса, мутахассис уларни диабетнинг бошқа аломатлари, жумладан, чарчоқ, уйқучанлик, кўз хиралашиши, майда яраларнинг секин битиши, шунингдек, замбуруғли инфекциялар ва чипқонлар билан бирга қўшилиб келишини таҳлил қилишни маслаҳат беради. Aгар бундай белгилар бир қанча бўлса, текширувдан ўтиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг