Автомашина кондиционеридан фойдаланиш бўйича 6 маслаҳат
Ёзнинг жазирама кунларида автомобилда ҳаракатланишнинг ўзи бўлмайди. Агар автомобил кондиционерли бўлса, ундан фойдаланишнинг ҳам айрим тартиб-қоидалари бор, дея масалаҳат бермоқда Shokirjonov kanali.
- Кондиционерни ишга туширишдан аввал салонни 3–5 дақиқа шамоллатинг.
- Совуқ ҳаво оқимини ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчининг кўкрак қисмига йўналтирманг. Совуқ ҳаво пешойна (лобовой), ён ойналар ёки юқорига йўналган бўлиши керак.
- Ташқаридаги ҳаво ва кондиционердан чиқаётган ҳавонинг ҳарорати 7...10 даража фарқ қилиши керак.
- Иссиқ ҳавода кондиционерни ишга туширгандан сўнг аввал мўътадил ҳароратга қўйиш керак, кейин секин-аста ҳарорат пасайтирилади.
- Узоқ сафарга кондиционерли машинада йўлга чиққанингизда ҳар ярим соат–бир соатда автомобил салонини шамоллатиб туринг.
- Кондиционер яхши ишлаши учун унинг фреони даражасини ўлчанг ва салондаги филтрини албатта алмаштиринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter