Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда хавфли вирус тарқаляпти

Японияда хавфли вирус тарқаляпти

Японияда «йиртқич вирус» келтириб чиқараётган касаллик тури тез тарқалмоқда.

Стрептококк А гуруҳи деб номланувчи ушбу бактерия стрептококк токсик шок синдроми ривожланишига олиб келади ва у инсон ҳаётига 48 соат ичида нуқта қўйиши мумкин.

Япония миллий юқумли касалликлар институти маълумотига кўра, жорий йилнинг 2 июнига қадар стрептококк токсик шок билан касалланганлар сони 977 тага етган ва бу ўтган йилги антирекорддан (941 та) ошиб кетган.

Ушбу турдаги стрептококклар одатда болаларда ангина деб аталадиган томоқ шиши ва оғриғига сабаб бўлади. Бўғимларда оғриқ ва шиш, юқори иситма, паст қон босими, шунингдек, нафас олишдаги муаммолари, тўқималар некрози ҳамда органлар тизими етишмовчилиги касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.

Олимларнинг таъкидлашича, ўлимнинг аксарияти аломатлар бошланганидан кейин 48 соат ичида содир бўлади.

Токио тиббиёт университети профессори Кен Кикучининг сўзларига кўра, ҳозирги тарқалиш суръатида Японияда касалликка чалинганлар сони йил охиригача 2,5 минг кишига етиши мумкин, ўлим даражаси эса 30 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг