Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Тошкентда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилади

Янги Тошкентда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилади

Президент Мирзиёев бугунги тадбирда пойтахт аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Шу мақсадда «Тошкентнинг яшил белбоғи» лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланиши таъкидланди. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади.

Давлат раҳбари бу ишларнинг давоми сифатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.

Сўзининг якунида Президент пойтахт Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполисга, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг