Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари нархи ошди

Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари нархи ошди

Пойтахт ҳокимининг тегишли қарори билан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар (тарифлар) тасдиқланди.

Унга кўра, компания томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нарх (тариф):

  • аҳоли учун ҚҚСсиз 121 617 сўм/Гкал;
  • бошқа улгуржи ташкилотларга ҚҚСсиз 244 497 сўм/Гкал миқдорида белгиланди.

Тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги
даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал) ўзгаришсиз сақлаб қолинган.

Ҳужжат билан ҳар йили Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш ва инвестицион харажатларни қоплаш учун зарур субсидия маблағларини назарда тутиш ҳамда аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилиши назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта аҳоли учун янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга кирган ва унда марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун ҚҚСсиз 105 754 сўм/Гкал миқдорида нархлар (тарифлар) белгиланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг