Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «дом» йўлагида ҳушдан кетган номаълум қиз юзасидан маълумот берилди

Тошкентда «дом» йўлагида ҳушдан кетган номаълум қиз юзасидан маълумот берилди

Кеча, 17 март куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Е» мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бири йўлагида тахминан 12-13 ёшли қизнинг ҳушсиз ҳолатда ётгани аниқланган.

Шу уйда яшовчи қўшнилар унинг шахсига аниқлик киритишга ҳаракат қилган, бироқ унинг ёнидан «М» номига ёзилган сертификатдан бошқа нарса топилмаган.

«Бошида ироқи дўпписи бўлган қиз йўлакка яқинлашди ва эшикни тақиллатмоқчи бўлгандай ҳаракат қилди, лекин улгурмай ҳушидан кетди», – дейди гувоҳлардан бири.

Қўшнилар дарҳол «Тез ёрдам» чақиришган ва қизча шифохонага келтирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ расмийси берган маълумотга кўра, Чилонзор туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро М.М. шу йилнинг 17 март куни эрталаб соат 07.30 ларда уйидан чиқиб кетган. Ёнидаги телефони қуввати тугаганлиги сабабли ўчирилган. Кўп қаватли уйнинг кириш жойи яқинида эпилептик тутқаноғи тутган.

Ғамхўр қўшнилар чақирган «Тез ёрдам» туфайли унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилди.

«Қиз ҳозирда шифохонада шифокорлар назоратида. Оиласи хабардор қилинган, аҳволи яхши», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг