Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

Жорий йил 5 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади. 

Жумладан:

  • 29-сонли «Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси» — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.
  • 120-сонли «Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи» — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.
  • 105-сонли «Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори» — Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.
  • 117-сонли «Тошкент қувур заводи – Food City» — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.
  • 154-сонли «Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси» — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • 87-сонли «АИ Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси» — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
  • 17Т-сонли «Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • 99-сонли «Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг