Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилган видеога изоҳ берилди

Сурхондарёда ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилган видеога изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлади» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тарқалган видеолавҳадаги ҳолат 2023 йилнинг 19 июль куни соат 19:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани «Боймоқли» маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати инспекторлари ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиб ИИО ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, ўзининг танишлари билан ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатаётган бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган.

Ҳолатга алоқаси бўлмасада шу атрофда туриб ходимларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг