Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар ишлари агентлиги ходими «Tracker»да қарама қарши йўналишда ҳаракатланди

Ёшлар ишлари агентлиги ходими «Tracker»да қарама қарши йўналишда ҳаракатланди

Сирдарё вилоятида Ёшлар ишлар агентлигига тегишли бўлган «Tracker» автомобили йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб олиб, авария ҳолатини келтириб чиқарди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат 14:10 ларда, Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4 Р 18 автомобиль йўлининг 20-21 километрлари оралиғида Сирдарё вилояти Ёшлар ишлар агентлигига қарашли давлат рақами 20 103 ДАВ бўлган «Tracker» транспорт автомашинаси Оқолтин-Гулистон йўналишида йўлнинг чап томонида қарама-қарши ҳайдаб авария ҳолатини келтириб чиқарганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.З исмли ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-5-2-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилиб, Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига тегишли тартибда тақдимнома киритилиб, ҳайдовчи Х.З агентликнинг 25.05.2023 йил кунги хатига кўра ишдан бўшатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг