Самарқандда «фастфуд»дан заҳарланганлар бўйича қўшимча маълумот берилди
Бир муддат олдин Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида фуқаролар кўнгил айниш, қайт қилиш, ич кетиш, қорин соҳасида оғриқ ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, беморларга «ўткир гастроэнтирит-овқатдан заҳарланиш» бирламчи ташхиси қўйилган ва улар юқумли касалликлар бўлимига ўрта-оғир аҳволда ётқизилган.
Шифохонага ётқизилган 5 нафар беморлар жорий йилнинг 12 сентябрь куни туманнинг Амир Темур маҳалласида жойлашган савдо шохобчаларининг бирида «шаурма», «ход-дог» ва «гамбургер» маҳсулотларини истеъмол қилишгани маълум бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter