Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилди

Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилди

Ўзбекистондаги барча давлат олийгоҳларида йиллик эҳтиёжни тўлиқ қоплаш мақсадида жорий йилда 44,8 МВт қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Дастур тасдиқланган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида давлат олийгоҳларида жами 50 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, «Яшил энергия» ахборот тизимига тўлиқ киритилган ва бу йиллик режага нисбатан 112 фоиз деганидир.

Шунингдек, давлат олийгоҳлари томонидан тузилган шартномаларга асосан 24,5 млрд.сўмлик 2,7 МВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Ушбу шартномалар доирасида объектларга қуёш панеллари ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг белгиланган режа 118 фоизга (52,7 МВт) бажарилади ва йилига 105,5 млн.кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, давлат олийгоҳларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 100 фоиз қопланади.

Шунингдек, 13 та хорижий олийгоҳларда ҳам 916 кВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.

Қолаверса, олий таълим муассасалари объектларида электр энергиясини тежаш мақсадида қатор ишларни амалга ошириш, жумладан, 50 058 кВт қувватга эга қуёш панеллари, 81 000 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари, 8 731 дона қуёш панелли ташқи ёритиш ускуналари, 4 884 дона сенсорли датчиклар ва 620 711 дона LED лампаларини ўрнатиш орқали 8 ойда 20,8 млн. кВт/соат электр энергияси ёки 20 млрд сўм маблағ иқтисод қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг